Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфога чиқди

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфога чиқди

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берди.

«Мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишига, унинг иқтисодиётга қилаётган салбий таъсирини баратараф қилиш учун жиддий кураш кетаётган бугунги оғир шароитда ҳукумат барқарор ишлаши ва фуқароларнинг ишончини оқлаши лозим, аммо мавҳум вазият ҳукуматнинг тўлиқ ишлашига ҳалақит қилмоқда. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб Қирғизистон бош вазири ваколатларини топширишга қарор қилдим», — дейилади Абилгазиевнинг баёнотида.

Абилгазиев радиочастота ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва уни узайтиришга алоқаси йўқлигини қайд этган.

«Менга нисбатан айтилаётган гумон ва айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас», — деган у.

Собиқ бош вазирнинг айтишича, икки ҳафталик таътил вақтида тергов органлари унга мурожаат қилмаган. Абилгазиевнинг мобил алоқа частоталаридан фойдаланишда коррупцияга аралашгани гумон қилинган ва у 27 майдан терговнинг босимидан холи бўлиш мақсадида таътилга чиққан.

Апрель бошида Қирғизистон Бош прокуратураси Алоқа ва ахборот технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан суд жараёнигача суриштирув ишлари бошланган. Ушбу идоралардаги амалдорлар хусусий компаниялар вакиллари билан келишиб, белгиланган қонунчиликни бузганликда, радиочастота спектридан фойдаланиш лицензиясини расмийлаштиришда лоббизмга йўл қўйганликда гумон қилинмоқда.

Абилгазиев 2018 йил апрель ойидан бери ҳукумат раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

«24.kg» Қирғизистон ахборот агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда жиноий ишга алоқадорликда гумон қилиниб, Алоқа ва телекоммуникациялар давлат қўмитасининг алоқа агентлиги собиқ директори Наталья Черногубова, қўмитанинг икки нафар ходими ҳамда Ala-TV компанияси раҳбари ҳибсга олинганини хабар қилган.

Киритилди: 08:35 16.06.2020. Ўқилди: 2270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!