11 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Хоразм вилояти ИИБдаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) ва 211 моддасида (“Пора бериш”) кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган ва Хоразм вилояти ҳудудида яшириниб юрган 27 ёшли Алишер Т.ни қўлга олишди.
Суд Алишер Т.га нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллади.