Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қидирувдаги “DONG FENG” автомашинаси топилди

Қидирувдаги “DONG FENG” автомашинаси топилди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган “DONG FENG” русумли автотранспорт воситаси Андижон шаҳар ҳудудидан топилди.

Бугунги кунда ҳар қандай қарз гаровга асосланиши тақозо этилмоқда. Қарз олувчи шартномадаги мажбуриятини бажармаса суд ундирувни гаров мулкига қаратади.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги суднинг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда “TRASTBANK” АЖ фойдасига қарздор Ш.М.дан жами 237,9 млн. сўм кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли “DONG FENG” русумли автотранспорт воситасига қаратилиши кўзда кўрсатилган.

Қарздорликни ундириш мақсадида ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги қарздорга тегишли “DONG FENG” автомашинасига тақиқ ўрнатилган.

Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқлангач, қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари ҳамда ИИБ ЙҲХХ билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида қидирувдаги автомашина Андижон шаҳридан топилди. Автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.

Киритилди: Бугун 08:53. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!