Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қидирувдаги автомобиль топилди

Қидирувдаги автомобиль топилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Бўка туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.М.дан ундирувчи “Капиталбанк“ АТБ фойдасига қарз ундириш ва ундирувни қарздорга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси(гаров мулки)га қаратиш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушган.

Давлат ижрочиларининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан қарздорлик бартараф этилмаган.

Гаровдаги мулк тегишли тартибда қидирувга берилган.

Қарздор автотранспорт воситасини бошқариб юрган вақтда Тошкент вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан ушбу автотранспорт воситаси ушланиб давлат ижрочиларига топширилди.

Ҳозирда давлат ижрочиси томонидан гаровдаги автотранспорт воситасини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:12. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!