Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қидирувдаги 62 та жаримаси бор JETOUR жарима майдончасидан жой олди

Қидирувдаги 62 та жаримаси бор JETOUR жарима майдончасидан жой олди

Маълумки, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш ҳар бир ҳайдовчидан талаб этилади. Бироқ, ана шу мажбуриятни унутиш албатта ҳайдовчининг чўнтагига зарар.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ва йўл ҳаракати инспекторлари билан ўтказилган рейд тадбири давомида транспорт воситасида 62 маротаба қоида бузган ҳайдовчи тузоққа тушди.

Аниқланишича, масъулияти чекланган жамиятга тегишли JETOUR тезлик, йўл чизиқлари, тўхтаб туриш, фуқарога йўл бермаслик каби қоидаларни бузган. 60 кун ичида жарима тўланмагани учун Бюро органлари иш юритувига келиб тушган.

Айнан ўтказилган Autocon тадбирида транспорт воситаси жарима майдончасига йўл олди.

Киритилди: 18:59 30.06.2025. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!