Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қидирувда бўлган шахс ЙПХ ходими томонидан ушланди

Қидирувда бўлган шахс ЙПХ ходими томонидан ушланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 06-октябрь куни Яшнобод туманига хизматга жалб қилинган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон ЙПХ инспектори кичик сержант А.Чориев томонидан Уйсозлар кўчасида “MAN” русумли юк автомобили тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Ж.Т.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб расмий қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Т. Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилди.

Киритилди: 11:02 07.10.2024. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!