Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қидирувда бўлган қарздор ота топилди

Қидирувда бўлган қарздор ота топилди


Самарқанд шаҳрида яшовчи қарздор У.М. Суднинг 2023 йил 13 майдаги қарорига асосан ундирувчи Н.Р.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Қарздор У.М. 36 миллион 800 минг сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб, яширинган.

Қидирув натижасида қарздор У.М. ушланди ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ мажлисида ҳуқуқбузар У.М.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4 моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 15:18 10.07.2025. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!