Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Қайта тикланмайди": коронавируснинг яна бир жиддий оқибати маълум бўлди

"Қайта тикланмайди": коронавируснинг яна бир жиддий оқибати маълум бўлди

CОVID-19 миядаги "кулранг" моддаларнинг йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда инглиз шифокорлари хабар берди.

Уларнинг фикрига кўра, бу ҳид ва таъмнинг йўқолиши, шунингдек бошқа неврологик аломатларга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳолат ўтганидан кейин ҳам мия тўқималари тикланмайди.

MedRxiv порталида хабар қилинганидек, тадқиқотчилар коронавирусга чалинган 394 беморни текшириш натижаларини ўрганишди. Маълум бўлишича, бу одамлар миянинг бир нечта соҳаларида хотира, қарор қабул қилиш ва ҳиссиётларни шакллантириш, шунингдек, бирламчи ҳид ва лаззат тизимлари билан боғлиқ бўлган зичлик ва кулранг моддаларнинг ҳажмини сезиларли даражада йўқотган.

Шифокорлар ҳатто коронавируснинг енгил шаклига чалинганлар ҳам ўз вақтида текширувдан ўтишлари ва инфекция оқибатларини кузатиши кераклиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Киритилди: 15:53 20.06.2021. Ўқилди: 5798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!