Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қайси ОТМга энг кўп ҳужжат топширилгани ва энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан экани маълум қилинди

Қайси ОТМга энг кўп ҳужжат топширилгани ва энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан экани маълум қилинди

Давлат тест маркази 2022-2023-ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари бўйича маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 1 146 744 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Кундузги таълим шакли — 585 669 нафар;

Сиртқи таълим шакли — 528 839 нафар;

Кечки таълим шакли — 25 369 нафар;

Масофавий таълим шакли — 6 867 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Ўзбекистон миллий университети — 41 577 нафар.

Тошкент давлат педагогика университети — 40 523 нафар.

Наманган давлат университети — 37 267 нафар.

Урганч давлат университети — 37 091 нафар.

Жиззах давлат педагогика институти — 35 706 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

Қашқадарё вилояти — 133 987 нафар.

Самарқанд вилояти — 125 717 нафар.

Тошкент вилояти — 107 923 нафар.

Фарғона вилояти — 104 201 нафар.

Сурхондарё вилояти — 101 417 нафар.

Киритилди: 12:40 02.08.2022. Ўқилди: 2765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!