Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қайси ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади?

Қайси ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади?

Бугун, 13 декабрь куни, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига қарашли 16-мавзесида жойлашган 3188-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида мазкур ҳудуддаги 10-11-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Хоразм вилоятида “Хоразм электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати Урганч туманининг “Юқори жирмиз”, “Қорамон”, “Беруний”, “Каттабоғ”, “Ҳожибойлар”, “Оқбоғ”, “Адолат”, “Чаккакўл”, “Шоликор” маҳаллаларида ҳам 13 декабрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Ахсикент” ва 35/6 кВли “Давлатобод” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Наманган шаҳрининг “Порлоқ”, “Машраб” ва “Фурқат” МФЙлари ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Мингбулоқ туманидаги 35/10 кВли “Қўриқ” ва 110/35/10кВли “Гулбоғ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Мингбулоқ туманининг “Дамкўл”, “Фаровон”, “Толлиқ”, “Ёшлик”, “Янгигулбоғ” ва “Қорашаҳар” МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Чуст туманидаги 110/35/10 кВли “Чуст” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чуст туманининг “Дўстлик” ва “Гулустон” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Бухоро вилоятида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан “Яккатут 35/10 кВ” подстанциясида таъмирлаш ишлари бажарилиши сабабли, шу подстанциядан электр энергия билан таъминланган Жондор туманининг “Қароли”, “Хўжаҳайрон”, “Довуд”, “Хумин”, “Қалмоқ”, “Эроншох”, “Тобагар”, “Дарвеши”, “Чорзона” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг электр таьминотида 2019 йил 13 декабрь куни вақтинчалик узилишлар бўлади.

Киритилди: 09:45 13.12.2019. Ўқилди: 1891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!