Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қайиқнинг қулаши оқибати икки нафар аёл вафот этди

Қайиқнинг қулаши оқибати икки нафар аёл вафот этди

Австралиянинг ғарбий соҳилида қайиқнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда душанба куни 9News телеканали маълум қилди.

Унга кўра, тўрт киши бўлган қайиқ 22 январь куни Мандура дарёсининг оғзида (Пертдан 70 км жанубда) юқори тезликда навигация сузгичига бориб урилган. Натижада икки аёл ҳалок бўлди, икки эркак жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.

Ғарбий Австралия штат полицияси воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.

Киритилди: 21:05 23.01.2023. Ўқилди: 1985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!