Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қайғули расм Туркиядаги суриялик қизнинг ҳаётини ўзгартирди

A A A
Қайғули расм Туркиядаги суриялик қизнинг ҳаётини ўзгартирди

Туркияда яшовчи суриялик қиз Ҳалима Куманинг ҳаёти ижтимоий тармоқларда қоғоз йиғиладиган қопда қўлида китоб ва қалам билан тушган расми тарқалганидан сўнг ўзгариб кетди.

Тақрибан бир йил олдин 11 ёшли Ҳалима катта оиласи билан Истанбулга келган. Истанбулга келганидан бери мактабга бормаган. Бунинг ўрнига шаҳар кўчаларидан қоғоз теришга отасига ёрдам берган.

Сурати тарқалганидан кейин унинг қиссаси таълим вазири Исмат Йилмазга етиб борган ва вазир унга ёрдам беришга қарор қилган. Ҳалима жорий йил 25 сентябрдан бошлаб мактабга боряпти.

Ҳалима: Мен жудаям бахтлиман. Чунки энди мактабга китобларга яқин бўламан, деган.

Manba: azon. uz 

Киритилди: 17:40 27.09.2018. Ўқилди: 4373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!