Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қатар ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди

Қатар ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди

Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал Сани ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини тугатиш билан боғлиқ воқеаларни муҳокама қилди.

Қатар Ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотга кўра, Ал Сани ва Блинкен телефон орқали мулоқот қилган.

Суҳбат чоғида томонлар «Қатар ва АҚШ ўртасидаги яқин стратегик муносабатлар ва бу муносабатларни яхшилаш йўлларини» муҳокама қилдилар.

Вазирлар, шунингдек, «Ғазо ва босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги сўнгги ўзгаришлар ва Исроилнинг Ғазога ҳужумларини тўхтатишга қаратилган муштарак воситачилик ҳаракатлари»ни ҳам муҳокама қилдилар.

7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари натижасида 39 145 фаластинлик, жумладан 16 172 бола ва 10 798 аёл ҳалок бўлди, 90 257 нафари яраланди.

Минглаб ўлганларнинг жасадлари вайроналар остида қолмоқда, фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинган: одамлар бошпана топадиган касалхоналар ва таълим муассасаларига ҳужумлар уюштирилмоқда.

Киритилди: 22:59 24.07.2024. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!