Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг "Буюк Исроил" ҳақидаги тасаввурлари ҳақидаги баёнотларини қоралади.
Al Jazeera телеканали хабар беришича, Қатар ТИВ Исроилни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади.
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, бундай изоҳлар минтақада зўравонлик ва тартибсизликлар кучайиши хавфини туғдиради.
Қатар кенг қамровли ва барқарор тинчлик тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади.