НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Қатар мазкур ташкилот аъзолигига қабул қилинмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда "azon.uz".
“Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти – Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари учун мўлжалланган ташкилот, низомимизда шундай ёзилган”, – деди Столтенберг. Айни пайта у Қатарни НАТОнинг минтақадаги муҳим ҳамкори деб атади.
Аввалроқ Қатар мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атийя НАТОга аъзо бўлиш мамлакатининг узоқ муддатли стратегияси эканини таъкидлаб, Қатар ўз ҳудудида НАТОнинг ихтисослаштирилган марказларидан бирини жойлаштиришга қодир эканини айтган эди.