Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қатар бош вазири мамлакат Трампга Boeing 747-8 ни совға қилмаслигини айтди

A A A
Қатар бош вазири мамлакат Трампга Boeing 747-8 ни совға қилмаслигини айтди

Қатар АҚШ президенти Дональд Трампга Boeing 747-8 самолётини совға қилишни режалаштирмаяпти, бироқ самолётни расмий ҳукуматлараро даражада топшириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бу жуда оддий ҳукуматлараро келишув. Қатар Мудофаа вазирлиги ва АҚШ Мудофаа вазирлиги 747-8 самолётларимиздан бирини Air Force One сифатида фойдаланишга топшириш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу масала ҳуқуқий экспертиза босқичида", - деди Ал Тани.

Шу билан бирга, Ал Тани самолётни топшириш таклифи "ноқонуний деб топилса" қайтариб олинишини таъкидлади.

Аввалроқ ABC News манбаларига таяниб, АҚШ маъмурияти учар сарой деб аталадиган, тахминан 400 миллион долларлик самолётни қабул қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 09:23. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!