Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Qatar Airways Эрон, Ироқ ва Ливанга парвозларни тўхтатди

Qatar Airways Эрон, Ироқ ва Ливанга парвозларни тўхтатди

Qatar Airways авиакомпанияси Эрон, Ироқ ва Ливанга парвозларни вақтинчалик тўхтатиб қўйгани, шунингдек, Иорданияга парвозларга чекловлар қўйилгани ҳақида маълум қилди. Бу қарор минтақада кескинликнинг кучайиши ва Исроилнинг Эронга зарба бериши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар туфайли қабул қилинди.

“Яқин Шарқдаги мавжуд вазият туфайли Qatar Airways кейинги огоҳлантиришгача Эрон, Ироқ ва Ливанга парвозларни вақтинча тўхтатди”, – дейилади хабарда.

Авиакомпания Иорданияга парвозларни давом эттиришини эълон қилди, аммо улар фақат кундузги вақт билан чекланган.

Компания йўловчилар хавфсизлигини биринчи ўринга қўйди ва вазиятни диққат билан кузатиб боришини ва керак бўлганда қўшимча маълумот беришини билдирди.

Яқинда Германиянинг Lufthansa Group миллий авиакомпанияси Теҳрон ва Байрутга парвозларни 2025 йил бошигача тўхтатишга қарор қилди. Бунга Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайиши таҳдиди сабаб бўлган.

Lufthansa Group таркибига кирувчи SWISS ва Austrian Airlines авиакомпаниялари Теҳронга 2025 йилнинг 31 январига қадар, Байрутга эса 2025 йилнинг 28 февралига қадар парвозларни тўхтатиб қўйишларини маълум қилди. Lufthansa шу ҳафта Тель-Авивга парвозларни 10 ноябргача тўхтатиб қўйишини эълон қилди.

Киритилди: 22:50 24.10.2024. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!