Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда юк ва енгил автомобиллар тўқнашуви натижасида 6 яшар қизалоқ вафот этди

Қашқадарёда юк ва енгил автомобиллар тўқнашуви натижасида 6 яшар қизалоқ вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 11:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ҳудудидан ўтган  4К 333 “Нишон-Грес” автомобиль йўлининг  5-километрида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Қ. “Газ-5327” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан кетаётган пиёдани уриб юбормаслик мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Қашқадарёда юк ва енгил автомобиллар тўқнашуви натижасида 6 яшар қизалоқ вафот этди

Қашқадарёда юк ва енгил автомобиллар тўқнашуви натижасида 6 яшар қизалоқ вафот этди

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 6 ёшли Ш.У. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчилари 24 ёшли Ш.А. ва 69 ёшли А.М.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида,  “Газ-5327” русумли юк автомобиль ҳайдовчиси О.Қ. бир йил давомида икки маротаба, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ш.Т. эса бир маротаба қоидабузарлик содир этган.

"Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишларини, пиёдалар автомобиль йўлларининг қатнов қисмида ҳаракатланиб, ҳайдовчиларнинг эркин ҳаракатланишига ҳалақит бермасликларини сўраб қоламиз", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 15:52 12.09.2020. Ўқилди: 2856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!