Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда ЙТҲга учраган велосипедчи шифохонада вафот этди

A A A
Қашқадарёда ЙТҲга учраган велосипедчи шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 24 март куни соат 20:00 ларда ҳайдовчи Ж.А. “ВАЗ-2109” русумли транспорт воситасида Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Каманди кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган А.Х.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Натижада, велосипед хайдовчиси А.Х. тан жароҳатларининг оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 09:45 26.03.2020. Ўқилди: 1562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!