Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган шахс 10 суткага қамалди

A A A
Қашқадарёда Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган шахс 10 суткага қамалди

Фуқаро Сардор Сафарбоев (1998 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, TikTok ва YouTube да Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

2024 йил 23 февраль куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан С. Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Киритилди: 17:29 24.02.2024. Ўқилди: 8513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!