Жорий йилнинг 14 май куни соат 11:15 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши туман, Узуннова қишлоғидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
Яъни “Паз 3742” автобусини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи йўл четида такси тўхтатмоқчи бўлиб турган фуқарони уриб юборган.
Маълум бўлишича 1975 й.т. Б.Я. (эркак) ширакайф бўлган ҳайдовчи “Паз 3742” русумли транспорт воситасида “КАР-ВАШ” номли ёқилғи қуйиш шохобчасидан қайтиб чиқаётган бўлган. Шу вақтда орқага ҳаракатланаётганда йўлнинг четида такси тўхтатиш мақсадида турган 1995 й.т. Д.Р.ни кўрмай қолган.
Натижада, пиёда Д.Р. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ҳайдовчилар транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқармасликларини сўраб қоламиз“, дейилади хабарда