Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятида ҳаракатдаги машинанинг газ баллони портлади. Ҳодиса ҳақида Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 8 июл куни эрталаб Муборак туманининг Қурувчилар маҳалласи ҳудудидан ўтган А-380 “Қарши–Бухоро” автомобил йўлида содир бўлган.

54 ёшли ҳайдовчи Ж.Ж. Nexia машинасини Қарши шаҳридан Бухоро вилояти томон бошқариб кетаётганда автомобилга ўрнатилган газ баллон портлаган. Оқибатда машинада бўлганлардан бири воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, 2 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:02 08.07.2026. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!