Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда фуқаро туман “Озиқ-овқат” деҳқон бозорида кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб юрганлиги аниқланди

A A A
Қашқадарёда фуқаро туман “Озиқ-овқат” деҳқон бозорида кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб юрганлиги аниқланди

Қашқадарё вилояти ҳудудида “Долзарб 40 кунлик” тадбири давомида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирларда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга 149 та “Ҳимоя ордери” берилди.

560 та ов қуроллари текширилиб, 14 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди.

Илгари судланган 105 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 59 прим-2-моддасига кўра 116 нафар, 61-моддасига кўра 42 нафар, 183-моддасига кўра 197 нафар, 187-моддаси кўра 245 нафар, 188 прим-2-моддасига кўра 9 нафар, 206-моддасига кўра 2 нафар шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилди.

Жумладан, жорий йилнинг 8 декабрь куни вилоят миқёсида олиб борилган тадбир давомида Яккабоғ тумани да яшовчи фуқаро электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб, туман Электр тармоқлари корхонасига жами 63.733.560 сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро туман “Озиқ-овқат” деҳқон бозорида кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб юрганлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:42 09.12.2023. Ўқилди: 1337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!