Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси калтаклаши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси калтаклаши оқибатида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўгай онанинг уриши оқибатида боланинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар юзасидан мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро И.С. турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган Н.А. билан ўзаро низолашиб, унинг 2022 йилда туғилган вояга етмаган қизи О.Ш.ни урган. Оқибатда бола бош қисмидан жиддий жароҳат олган.

Боланинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, шу куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126-моддаси 8-қисми «г» банди — оилавий зўравонлик оқибатида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

И.С. ЖПКнинг 221-моддасига асосан гумонланувчи сифатида процессуал тартибда ушланган.

Мазкур жиноят учун 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Болалар омбудсмани ушбу жиноят иши юритилиши устидан назоратни давом эттиришини маълум қилди. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Шунингдек, 2 октябрь куни Сенат томонидан маъқулланган болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қонунга кўра, боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар учун шартли ҳукм қилиш ва муддатидан илгари шартли озод қилишга йўл қўйилмайди.

Киритилди: 13:59 03.10.2026. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!