Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятида ноқонуний радиоэлектрон воситасидан фойдаланишнинг олди олинди

Қашқадарё вилоятида ноқонуний радиоэлектрон воситасидан фойдаланишнинг олди олинди

«Ўзкомназорат» Инспекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий шуъбаси, Электромагни мослашув хизмати ҳамда Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Шаҳрисабз тумани ҳудудида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбир давомида Шаҳрисабз тумани, «Боғишамол» МФЙ, Қорапойча қишлоғи ҳудудида олиб борилган радиомониторинг давомида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро Х. А. томонидан 1 (бир) дона қўлбола радиоузатиш қурилмасидан рухсатномасиз фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Бу билан фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талабларини бузган.

Киритилди: 15:12 11.06.2024. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!