Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятида кўмир таъминоти учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

Қашқадарё вилоятида кўмир таъминоти учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, давлат хусусий шерикчилик битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:10 23.12.2024. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!