Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қарздорлик туфайли 27 мингга яқин истеъмолчи сувсиз қолган. Қарздорларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида

Қарздорлик туфайли 27 мингга яқин истеъмолчи сувсиз қолган. Қарздорларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Бугунги кунда аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик сув таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан салмоқли ишлар бажарилмоқда.

Бунинг натижасида жойларда истеъмолчилар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилиб, етказилган зарар тегишли тартибда ундирилмоқда.

Хусусан, жорий йилда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари ҳамда назорат органлари билан ҳамкорликда сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 8 500 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:

1. Фарғона вилоятида – 1 500 та;

2. Тошкент шаҳрида –1 400 та;

3. Сирдарё вилоятида –1 400 та.

Мазкур қонунбузарликлар туфайли жамият манфаатларига жами 75,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан республика бўйича 26,9 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Ушбу ҳолатларнинг 13,3 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Таъкидлаш жоиз, ҳисобот даври давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 139,3 минг нафар истеъмолчидан жами 421 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Киритилган ишлар бўйича судлар томонидан 68,5 мингта 224 миллиард сўмлик суд қарорлари қабул қилиниб, бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ижро варақалари ижросини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга амалдаги қонунчиликда жиноий жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, қонунбузарларга белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.

Сув таъминоти ва канализация тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўйича бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, бу ҳақда акциядорлик жамиятимизнинг 55 503-10-55 махсус ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки ижтимоий тармоқлардаги, хусусан, Телеграм мессенжеридаги махсус гуруҳумизга ёзиб, хабар беришингиз мумкин.

Ҳурматли истеъмолчилар, кунлик эҳтиёжимизнинг асосий қисмини ташкил этадиган оби ҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг энг долзарб вазифамиздир!

Киритилди: 14:14 11.10.2024. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!