Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 12.06.2023 йилдаги суд ҳужжатига асосан, қарздор М.М.дан ундирувчи фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзданлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ота тўловни пайсалга солиб, собиқ турмуш ўртоғига турли баҳоналарни рўкач қилган ҳолда тегишли тартибда идораларга мурожаат қилмасликни сўраб келган.
Бироқ, ижро ҳаракатлари Бюронинг Риштон туман бўлими томонидан олиб борилган. Алимент тўловларидан бўлган қарздорлик учун қарздорнинг четга чиқишига вақтинча чеклов қўйилган. Шундан сўнг фуқаро М.М. қонун мажбуриятларидан қочиб кета олмаслигини тушуниб етган.
Қарздор ижро ҳужжати талабларини бажариш, низоли ҳолатни ҳал қилиш ва тарафларнинг ҳамкорлиги асосида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида профессионал медиаторга мурожаат қилган.
Профессионал медиатор иштирокида қарздор ва ундирувчи ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, қарздор ота уч нафар фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун алимент тўловлари эвазига Риштон туманида жойлашган ховли уй жойни (бахолаш хулосасига кура 969.2 млн сумлик) ундирувчи номига расмийлаштириб берган.
Шу тарика, ундирувчи алиментдан воз кечиб ижро иши тамомланди.