Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қарздор корхонанинг қидирувдаги автотранспорт воситалари Қўнғиротдан топилди

Қарздор корхонанинг қидирувдаги автотранспорт воситалари Қўнғиротдан топилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда қидирувдаги автотранспорт воситаларини қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ustyurt qidiruv-burgulash boshqarmasi” дан ундирувчи “Ravan-Nurafshon Qurilish” МЧЖ фойдасига 11.2 млрд. сўм қарз ундириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхона номида “Toyota land cruiser” ва бошқа бир қанча автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланган.

Ушбу автотранспорт воситалари қарздор жойлашган манзилда йўқлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 11-июль куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларидан бирида қарздорга тегишли автомашиналар Қўнғирот тумани кўчаларида топилиб, жарима майдончасига қўйилган.

Киритилди: 22:25 14.07.2025. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!