Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қарздан қочиб бўлмайди: “COBALT” аукционга чиқарилди

 Қарздан қочиб бўлмайди: “COBALT” аукционга чиқарилди

Қонун устувор бўлган жамиятда ҳеч ким қарздан қочиб қутула олмайди. Бу ҳақиқатни яна бир бор Ёзевон туманидаги навбатдаги ижро ҳаракатлари амалда исботлади.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2024 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, қарздор фуқародан “APEX INSURANCE” АЖ фойдасига 102,4 миллион сўм ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюросининг Ёзевон туман бўлими томонидан қонун доирасида барча зарур чоралар кўрилди.

⏳ Ихтиёрий тўлаш имконияти берилди
Қарздорга нисбатан аввало қонун талабига мувофиқ:
ижро иши қўзғатилди,қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат берилди,
расмий огоҳлантирилди,тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бироқ барча имкониятларга қарамасдан, белгиланган муддат ичида қарздорлик бартараф этилмади.

🔒 Мажбурий чора қўлланилди
Шундан сўнг, қонун талабига мувофиқ, қарздорга тегишли:

➡️ “COBALT” русумли автомашина хатланди,
➡️ махсус жарима майдонига жойлаштирилди.

✔️Ҳозирги кунда автомашина белгиланган тартибда баҳоланиб, қонуний асосда аукцион савдосига чиқарилди. Ундирилган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Киритилди: Бугун 17:33. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!