1 августдан Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очмоқчи бўлган ёшларга 131,8 миллион сўм миқдорида фоизсиз қарз берилади.
Талаблар:
– камида C1 даражадаги тил сертификати (2 йилдан ошмаган бўлиши керак);
– йиллик ўқувчиларнинг 20% “Ёшлар дафтари”дагилардан бўлиши шарт;
– қарз муддати – 3 йилгача, 6 ой имтиёзли;
– якка тадбиркорлар ва ёшларга тегишли юридик шахслар олиши мумкин.