Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қарши шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Қарши шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Ўзенергоинспексия Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, "Ҳудугаз Қашқадарё" ГТФ МРОФ ва КҚСАО бўлими ходимлари корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фуқаро Б.Б. га қарашли новвойхонада ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 146,5 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!