Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қарши шаҳрида қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Қарши шаҳрида қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳри “Бунёдкор” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Х. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 140 литр этил спирти, 1 500 дона акциз марка, 20 500 дона ёрлиқ, бўш шиша идишлар, 2 500 дона елим қопқоқлар, сана қўйиш муҳри ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:03 09.09.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!