Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

Қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида мамлакатимиздан Қозоғистон Республикаси ҳудудига нақд пул кўринишида хорижий валюта қимматликларини ноқонуний тарзда “ташмачи” фуқаролар ёрдамида божхона чегараси орқали олиб чиқиб кетилиши олди олинди.

Тошкент тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчиси - 1995 й.т. шахс жами 5 млн 622 минг Россия рублини кичик партияларга бўлган ҳолда Қозиғистонга ўтказиб бериши учун ушбу маблағни “ташмачи” шахсга берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳ етакчисининг автотранспорт воситаси ҳамда яшаш хонадонидан жами 11.220 АҚШ доллари, шунингдек, мазкур пул маблағининг асл эгалари қайд этилган дафтар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:28. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!