Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган
Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган
Ҳолат юзасидан 22.06.2024 йилда Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.