Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қандай масалалар референдум предмети бўлиши мумкин эмас?

Қандай масалалар референдум предмети бўлиши мумкин эмас?

Маълумки, жорий йилнинг 30 апрель санасида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикасининг референдуми бўлиб ўтади. Унда Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ овозига қўйилади.

Миллий қонунчилигимизга кўра, Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши ҳисобланади. Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир. Референдумда умумхалқ овози билан қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Шу билан бирга, қонунчилигимизда белгиланганидек, референдум предмети бўлиши мумкин бўлмаган масалалар ҳам бор.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва солиқлар, амнистия ва авф этиш, жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш, мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш масалалари референдум предмети бўлиши мумкин эмас.

Низомжон Исломов тайёрлади.

Киритилди: 15:55 27.03.2023. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!