Кун иссиқ. Боз устига, ижтимоий тармоқларда жазирамада қолиб кетган хом гўштлар суратлари қўйилиб, умумий овқатланиш муассасаларига тегишлилиги даъво қилинмоқда.
Булар бари табиий саволни ўртага ташламоқда: қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?
Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолларда:
* сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
* гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
* ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
* ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
* ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
* оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
* хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
* ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса – гўшт сотилиши тақиқланади.