2024 йил сентябр ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг 55 мингдан ортиқ фуқароси Туркияда яшаш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Туркия Миграция хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг 55271 нафар фуқароси яшаш учун рухсатнома олган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Туркманистон (109530), Россия (91304), Ироқ (78615), Эрон (76897), Сурия (76377) ва Озарбойжондан (71372) кейин еттинчи ўринда бормоқда.
Қисқа муддатли пропискага эга хорижликлар орасида ҳам Ўзбекистон фуқаролари еттинчи ўринда – 24500 нафар. Бу кўрсаткич бўйича Ироқ, Туркманистон ва Сурия етакчилик қилмоқда.
Талабалар визасига эга мамлакатлар орасида Ўзбекистон юқори ўнталикка кира олмади. Оилавий визалар орасида Россия ва Озарбойжондан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди - 13755.
Туркия Миграция хизмати 2024 йил сентябр ойи ҳолатига кўра умумий ҳисобда 1 миллиондан ортиқ турли хил рухсатнома ва виза берган.