Туркия Ички ишлар вазирига кўра, Асад режими қулаганидан кейин Туркиядаги 25 мингдан ортиқ суриялик уйларига қайтди.
Туркия ИИВ раҳбари Али Ерликаянинг сўзларига кўра, сўнгги 15 кун ичида шунча миқдордаги суриялик ўз юртига қайтган.
Маълумот учун, Туркияда Суриядаги фуқаролар урушидан қочган қарийб 3 миллион одам яшайди.