Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қамров ошди, лекин сифат бўйича қиладиган ишларимиз кўп,- Президент

A A A
Қамров ошди, лекин сифат бўйича қиладиган ишларимиз кўп,- Президент

Сўнгги етти йилда боғчалар билан қамров 700 мингдан 2,3 миллионга етказилди. Бугунги кунда мамлакатимизда 7 мингта давлат ва 31 мингдан зиёд хусусий боғчалар фаолият юритмоқда.

“Қамров ошди, лекин сифат бўйича қиладиган ишларимиз кўп. Боғчалар нафақат тарбия, балки болада таълим олиш учун илк кўникмаларни шакллантирадиган масканга айланиши керак”,
- деди Президент.

Олти ёшли болалар мактабга тайёрлов гуруҳларига деярли тўлиқ қамраб олинди. Кейинги йил бу рақам 100 фоизга чиқиши кутилмоқда.

Эндиликда жорий йилдан илғор хорижий тажриба асосида мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурларини ўзаро уйғунлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бунда Сингапурнинг нуфузли ташкилоти билан боғча болаларини математика, табиий фанлар ва технология йўналишларида танқидий ва креатив фикрлашга ўргатадиган дастурлар ишлаб чиқилади.

Давлат ва хусусий боғча тарбиячиларининг малакаси, маҳорати ва психологик тайёргарлигини ошириш учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилади.

Киритилди: 15:05 15.05.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!