"Қамчиқ" довонида майдалаб ёмғир ёғмоқда. Автомобиль йўли нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик даражаси ортган.
Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимларининг назоратида.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.