Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қамчиқ довонида кўмир ортилган "MAN" ағдарилиб кетди

Қамчиқ довонида кўмир ортилган "MAN" ағдарилиб кетди

Ҳодиса кеча, 3-декабр куни соат 20:28 да “Қамчиқ” довонидан ўтган “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг 197-километрида содир бўлган. “Тошкент-Водий” йўналишда ҳаракатланиб кетаётган кўмир ортилган “MAN” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, ағдарилган.

Воқеа жойига ФВВнинг “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари тезкорлик билан етиб бориб автохалокатга учраб, турли даражада тан жароҳати олган ҳайдовчи ва унинг шеригига (иккинчи ҳайдовчи) ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатилди. Малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун жабрланганлар Ангрен марказий шифохонасига юборилган.

Киритилди: 10:30 04.12.2021. Ўқилди: 1654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!