Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Қамчиқ"да "МАН" юк машинаси ва "COBALT" хандаққа тушиб кетди (ВИДЕО)

"Қамчиқ"да "МАН" юк машинаси ва "COBALT" хандаққа тушиб кетди (ВИДЕО)

Куни кеча, “Тошкент-Ўш” халқаро автомобилъ йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 227-километрида 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз берган.

Биринчи ҳолатда, “МAН” юк автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши туфайли йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан ёрдамга етиб келган. Махсус асбоб-ускуналар ёрдамида юк машинаси хандақдан чиқариб олинган. Тахминан 40 дақиқадан сўнг иккинчи йўл-транспорт ҳодисаси деярли айнан шу йўналиш қисмида содир бўлди. "COBALT" ҳайдовчиси транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда йўл ҳаракати хавфсизлик қоидаларини бузган. Натижада иккала транспорт воситаси ҳам хандаққа тушиб кетган. Бир неча дақиқа ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этдилар. Қувонарлиси, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ва йўловчиларга жароҳат етмаган.

Киритилди: 12:10 27.03.2021. Ўқилди: 3695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!