Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қамчибек Ташиев “75 лар хати” иши бўйича 4 йилга қамалди

Қамчибек Ташиев “75 лар хати” иши бўйича 4 йилга қамалди


Қирғизистонда ёпиқ тарзда ўтказилган суд “75 лар хати” иши доирасида Қамчибек Ташиев ва унинг шерикларига ҳукмини эълон қилди. Иш фигурантлари орасида собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва сиёсатчилар ҳам бор.

Мазкур иш бўйича қуйидагиларга ҳукм ўқилди:

Қамчибек Ташиев – мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш;

Қурманкул Зулушев – мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш;

Нурланбек Турғунбек ўғли – мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш;

Бекпўлат Талгарбеков, Али Карашев, Эмил Узоқбоев, Курсан Асанов ва Курманбек Дийканбаев айбсиз деб топилди.

Киритилди: 21:48 02.07.2026. Ўқилди: 1856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!