Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон ва Иштихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Т.Ш.” ҳамда “О.Р.” оилавий корхонаси раҳбарлари савдо дўконларида умумий баҳаоси 126,1 млн сўмлик ҳар-хил турдаги 1 972 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 20 турдаги 2 860 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:11 16.07.2024. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!