Дунёдаги етакчи қаҳва ишлаб чиқарувчилари ва трейдерлари, жумладан "JDE Peet's" ва "Louis Dreyfus", қаҳва плантациялари атрофида ўрмонлар кесилишини назорат қилиш учун янги тизимни ишга туширмоқда. "Coffee Canopy Partnership" деб номланган лойиҳа доирасида "Airbus" компаниясининг сунъий йўлдош тасвирлари ва сунъий интеллект моделларидан фойдаланилади.
Тизим дастлаб Шарқий Африканинг Эфиопия, Танзания, Кения, Уганда, Бурунди ва Руанда каби давлатларига йўналтирилади. 2027 йилгача ушбу дастур қаҳва етиштириладиган барча ҳудудларни қамраб олиши режалаштирилган.
Бу чора ЕИнинг ўрмонларни муҳофаза қилиш бўйича янги талаблари билан боғлиқ. Аниқ хариталарнинг йўқлиги миллионлаб фермерларни Европа бозоридан маҳрум қилиши мумкин эди, чунки уларнинг плантациялари кўпинча хатолик билан табиий ўрмон сифатида таснифланади. Янги технология ерлардан фойдаланиш бўйича аниқ маълумотларни тақдим этишга хизмат қилади.