Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Путиннинг янги режаси маълум бўлди

Путиннинг янги режаси маълум бўлди

Frankfurter Rundschau немис нашри муаллифи Ульрих Крёкелнинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати собиқ Совет республикаларининг айримларини "эркин сузиб юришига" рухсат беришга қарор қилган. Унинг таъкидлашича, Молдовада Ғарбпараст президентнинг сайланиши, Озарбайжоннинг Туркия билан яқинлашиши Москвада шов-шувга сабаб бўлмаган.

Муаллифнинг фикрига кўра, Грузия ва Украинадаги тажриба туфайли Кремл ташқи жараёнларга минимал таъсир ўтказишга қарор қилди: Крёкел ҳарбий аралашувлар ва Қримнинг қўшилиши билан боғлиқ сиёсий ва иқтисодий харажатлар фойдадан устунроқ деб ҳисоблайди. Россия Беларусдаги вазиятга ҳам аралашмади; у Қорабоғдаги можаро пайтида ўзини жуда эҳтиёткорлик билан тутди ва натижада санкциялардан қочди. Крёкелнинг таъкидлашича, Президент Владимир Путин сиёсатнинг бошқа соҳасига ўтиб, иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳақида тобора кўпроқ гапира бошлади.

Киритилди: 14:55 27.11.2020. Ўқилди: 5681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!