Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путиннинг янги баёнотидан асосий тезислар

A A A
Путиннинг янги баёнотидан асосий тезислар

Владимир Путиннинг баёнотларидан асосий тезислар:

◾️ Владимир Путин россияликларга сўнгги кунларда кўрсатган чидамлилик, бирдамлик ва ватанпарварлик учун миннатдорчилик билдириб, тартибсизликлар келтириб чиқаришга қаратилган ҳар қандай уринишлар муваффақиятсизликка учрашини таъкидлади;

◾️ Дам олиш кунларида уюштирилган қуролли қўзғолон барибир тўхтатилган бўларди;

◾️ Қўзғолон ташкилотчилари халққа хиёнат қилди;

◾️ Россиянинг душманлари мамлакатни қонли фуқаролар низосига ботишини хоҳлашди, улар нотўғри ҳисобладилар;

◾️ Владимир Путин ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот ва махсус хизматларга, шунингдек, исёнчилар йўлида турган қаҳрамон учувчиларга миннатдорчилик билдирди;

◾️ Ҳалок бўлган учувчи-қаҳрамонларнинг жасорати ва фидойилигини алоҳида эътирофга лойиқ;

◾️ 24 июнь куни содир бўлган воқеалар бошиданоқ президентнинг бевосита буйруғи билан қон тўкилмаслиги учун қадамлар ташланди;

◾️"Вагнер" жангчиларига берилган ваъда амалга ошади: улар Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш, Беларусга кетиш ёки уйига қайтиш вариантларидан бирини танлаши лозим;

◾️ Владимир Путин Лукашенкога исённи тартибга солишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди;

◾️ Қўзғолонни тўхтатишда русларнинг ватанпарварлик кайфияти, Россия Федерациясининг бутун жамиятини бирлаштириш ҳал қилувчи рол ўйнаган.

Киритилди: 04:24 27.06.2023. Ўқилди: 1804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар