Бугун 7 декабрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Путиннинг ядровий қурол ҳақидаги баёнотлари британиялик журналист Питер Хитченсни ҳаяжонга солди ва у жуда оқилона фикр юрита бошлади

Путиннинг ядровий қурол ҳақидаги баёнотлари британиялик журналист Питер Хитченсни ҳаяжонга солди ва у жуда оқилона фикр юрита бошлади

“Кимдир менга Британиянинг Украинадан манфаатдорлигини тушунтира оладими? Нега ўз қуролли кучларимиз узоқ йиллардан буён пул, одам ва техника етишмаслигига қарамай, бу давлатга молия, қурол-яроғ ва ҳарбий техника жўнатаяпмиз?”, деб сўрайди у.

Журналистнинг фикрича, Украинадаги можаро аллақачон дунёни ҳақиқий ядро урушига анча яқинлаштирган. Россия президентининг ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги сўзларини блеф сифатида рад этиш аҳмоқлик бўларди.

"Мен инглизларни бу ҳақда катталарча муҳокама қилишни бошлашга ва ҳозирги сиёсатни ягона тўғри ёки ватанпарварлик деб ҳисобламасликка ундамоқчиман", деб хулоса қилди Хитченс.

Киритилди: 11:12 26.09.2022. Ўқилди: 4257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!