Владимир Путиннинг собиқ иқтисодий маслаҳатчиси Сергей Глазев Олий Иқтисодиёт мактаби ижтимоий фанлар факультетининг бош илмий ходими бўлди, деб ёзади Медуза.
Глазев 2012 йилдан 2019 йилгача Путиннинг маслаҳатчиси бўлган ва Россияни Ғарбдан изоляция қилиш, бозор иқтисодиёти ва доллардан воз кечиш ҳақидаги чақириқлари билан ёдда қолган. Унинг фикрича, бундай чора-тадбирлар мамлакатни фаровонликка олиб боради.